

"Бавария" 24 ёшли франциялик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Мюнхенликлар футболчининг фаолиятини Дортмунднинг "Боруссия" клубида ўйнаган давридан бошлаб кузатиб келишади. Эндиликда клуб ҳужумчининг Каталония клуби билан шартномани узайтириш бўйича музокаралари ижобий якун топмаётганидан фойдаланиб қолмоқчи.
Дембеле жорий мавсумда "Барселона" сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.



