"Бавария" Чемпионшип юлдузига қизиқиш билдирмоқда
		
		02 мар 2022 21:42
        Янгиликлар	
	 
				 
				"Бавария" Чемпионшип юлдузига қизиқиш билдирмоқда
Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Ноттингем Форест"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жед Спенсга қизиқиш билдирмоқда.
			"Ноттингем"га "Мидлсбро"дан ижара асосида ўтган 21 ёшли футболчи ўз ўйини билан кўплаб топ-клублар эътиборини тортди. Англиялик футболчининг ўйинларини Германиянинг "Боруссия Дортмунд", "Байер" ва "РБ Лейпциг", шунингдек, Лондоннинг "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клублари кузатиб боришмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Спенс учун янги даъвогар "Бавария" бўлиб, у яқин ҳафталарда "Мидлсбро"га расмий таклиф билан чиқиши мумкин.
Жорий мавсумда Жед Спенс Чемпионшипда 29 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатма муаллифига айланди.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар