"Бавария" Боатенг борасидаги маълумотни тасдиқлади

Aslanov Jasurbek
25 июл 2018, 15:36
"Бавария" бошқарув қўмитаси раиси Карл-Хайнц Румменигге жамоа ҳимоячиси Жером Боатенг ва ПСЖ ўртасида музокаралар ўтказилаётганини тасдиқлади.

"Айни дамда клублар ўртасида музокара йўқ, бироқ Боатенг агентлари ПСЖ билан фаол алоқада. Биз иккала томонни қониқтирувчи нархни аниқлаб олишимиз лозим. Хатто Жером кетса ҳам, бу катта муаммога айланмайди, чунки бизда ушбу жой учун футболчилар етарли" - дейди Румменигге.

Олдинроқ, ПСЖ "Бавария"га Боатенг учун 35 млн. евро таклиф қилгани маълум бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com