"Бавария" 2022 йилнинг январида трансферларни амалга ошириш ниятида эмас

Sherzod Nurmatov
26 дек 2021, 19:33
Мюнхенликлар қишки трансфер ойнаси вақтида ҳеч кимни сотиб олишмайди.

Буни "Sport Bild" футбол бўлими раҳбари Кристиан Фальк тасдиқлади.

Хабарларга кўра, "Бавария" "Лидс"нинг ҳужумкор вингери Рафиньяга қизиқиш билдирмоқда, аммо унинг трансфери январда амалга ошмаслиги мумкин.

Айни дам "Бавария" 43 очко билан Германия чемпионати турнир жадвалида 1-ўринга жойлашган. У иккинчи поғонада кетаётган Дортмунднинг "Боруссия"сидан 9 очко олдинда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport Bild