Бауса: "Месси билан терма жамоага қайтиш ҳақида гаплашмадик, бу футбол ҳақида суҳбат эди"

Aslanov Jasurbek
12 авг 2016, 11:02
Аргентина терма жамоаси янги бош мураббийи Эдгардо Бауса "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ва Каталония клуби ҳимоячиси Хавьер Маскерано билан учрашди.

У юртдошлари билан 1 соатга яқин суҳбатлашди.

"Биз Месси билан унинг терма жамоага қайтиши ҳақида гаплашганимиз йўқ. Бу футбол ҳақида суҳбат эди. Шу кунларда унга яна қўнғироқ қиламан" - дейди Бауса.

Олдинроқ Бауса Мессини терма жамоага қайтаришга ҳаракат қилмаслигини айтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca