Батшуайи “Боруссия” таркибида учта учрашувда бешта гол урди

16 фев 2018, 01:40
Дортмунднинг “Боруссия”си таркибида ижара асосида тўп тепаётган “Челси” ҳужумчиси Миши Батшуайи янги клуби сафида қаторасига учинчи учрашувдан буён рақиблари дарвозасига гол урмоқда.

24 ёшли белгиялик футболчи Европа лигаси 1/16 финал босқичида “Аталанта”га қарши беллашувда (3:2) “дубль” қайд этди.

Ҳужумчи ҳисобида “Боруссия” сафида 3 та беллашувда 5 та гол киритиш билан бирга, битта голга ҳаммуаллифилик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sports.ru