«Барселона»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум

Khoja
16 ноя 2024, 07:48
«Барселона» клуби раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида асосий трансфер мақсадини белгилаб олган.

Каталония клуби ёзда Нико Уильямсни ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий киришади. «Атлетик» ва Испания миллий жамоасининг вингери «Барса»нинг асосий трансфер нишонига айланган.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ушбу ўйинчини ёзда ўз сафига қўшиб олишга интилган, аммо футболчининг ўзи «Атлетик»да қолишга қарор қилганди.

Маълумот учун, 22 ёшли вингер жорий мавсум Ла Лигада 11 ўйинда битта гол ва ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com