"Барселона"нинг собиқ президенти 11 йилга қамалиши мумкин
25 июл 2018 23:26
Янгиликлар
"Барселона"нинг собиқ президенти 11 йилга қамалиши мумкин
Испания прокуратураси "Барселона"нинг собиқ президенти Сандро Роселни 11 йилга қамаши мумкин.
"La Vanguardia" хабарига кўра, функционер пул ўмаришда ва жиноий гуруҳ ташкил қилганликда айбланмоқда. Гувоҳларнинг маълумотига кўра, президент ва яна 5 киши Бразилия футбол конфедерациясидан тушган 20 млн еврони "ухлатган". Ўшанда Росель 6,5 млн евролик бўлган.
Агарда президент қамалишни истамаса, 59 млн евро жарима тўлаши керак.
Фикрлар