"Барселона"нинг "Сельта"га қарши баҳс учун қайдномаси (+ФОТО)

Aslanov Jasurbek
11 янв 2018, 13:22
"Барселона" расмий сайти "Сельта"га қарши бўлиб ўтадиган Испания Кубогининг 1/8 финал жавоб учрашуви учун 19 кишилик қайдномани эълон қилди.

Таркибга Деулофеу, Рафинья, Денис Суарес, Арда Туран ва Алейкс Видаль киритилмади. Бундан ташқари, жароҳат олган Самуэль Юмтити, Филиппе Коутиньо ва Пако Алькасерлар ҳам майдонга тушмайди.

Дарвозабонлар: Марк-Андре тер Штеген, Яспер Силлессен.

Ҳимоячилар: Нельсон Семеду, Херард Пике, Хавьер Маскерано, Хорди Альба, Лука Динь, Томас Вермален.

Ярим ҳимоячилар: Иван Ракитич, Серхио Бускетс, Андрес Иньеста, Паулиньо, Серхи Роберто, Андре Гомеш, Алена.

Ҳужумчилар: Луис Суарес, Лионель Месси, Усмон Дембеле, Хосе Арнаис.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia