"Барселона"нинг беш футболчиси ва икки мураббийида коронавирус аниқланган

Alisher
2 июн 2020, 12:54
"Барселона"нинг беш ўйинчиси коронавирус инфекциясини юқтириб олгани маълум бўлди.

Хабарларга кўра, касаллик мураббийлар штабининг икки вакилида ҳам аниқланган.

Шу билан бирга, касалликка чалинган барча тузалишга ҳам улгурган ва машғулотларга қайтган. Касаллик март ойида серологик тест (қон таҳлили) орқали аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Ла Лига рестартидан сўнг илк ўйинини 13 июнда "Мальорка"га қарши меҳмонда ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: RAC1

Сўнгги янгиликлар

Барча ›