"Барселона"нинг 6 футболчиси бугун ўйнамайди

Mirjalol Normatov
2 дек 2018, 14:10
Оёқларидаги мушакларида жароҳати сабабли Артур ЕЧЛнинг 5-тури доирасида ПСВга қарши ўйинни ўтказиб юборганди.

Ушбу жароҳат унинг Примеро 14-турида "Вильяреал"га қарши баҳсда ўйнашига ҳалал бермоқда.

22 ёшли марказий ярим ҳимоячи ўтган ёзда 31 миллион евро эвазига "Гремио"дан "Барселона"га ўтганди. У бу мавсумда "Барселона" таркибида 15 ўйинда қатнашиб, 1 голга ассистентлик қилди.

Жароҳати сабабли бугунги баҳсни Яспер Силессен, Рафинья Алькантара, Серхи Роберто, Луис Суарес ва Самюэль Умтити каби футболчилар ҳам ўтказиб юборади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: sportskeeda