UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50ЕЧЛ. ПСЖ – "Арсенал" 1:0 (матнли трансляция)  50 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  0 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  2 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  7 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 23:10Саудия Арабистони. "Ал Насср" – "Ал Иттиҳод" (онлайн ҳисоб)  1 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  6 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   6 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  21 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  8

“Барселона”ни енгилмас жамоага айлантирадиган кучлар Янгиликлар

“Барселона”ни енгилмас жамоага айлантирадиган кучлар

Каталония клуби ҳар бир мухлисининг орзуси.

2018/19 йилги мавсумни “Барселона” учун ўта омадли ўтди ёки муваффақиятсиз якунланди деб бўлмайди. Тўғри, Примерада ишончли ғалабага эришди, лекин Чемпионлар Лигаси ярим финалида “Ливерпуль”га имкониятни бой берди. Ютқазганда ҳам биринчи ўйинда каттагина фарқ қилиб олиб, ютқазиб қўйди. Агар иккала ўйинда ҳам мезбонлар кичик устинликдаги ғалабаларни нишонлашганда, балки испанлар учун бу қадар оғриқли зарба бўлмасди. Испания Кубогида эса “Валенсия” кутилмаганда финалда ғалабага эришиб, совринни илиб кетди.

“Барса” анча вақтдан буён Чемпионлар Лигаси бош мукофотини қўла кирита олмаяпти. Ҳаттоки, жуда қиммат трансферлар ҳам (Филиппе Коутиньо ва Усман Дембеле) каталонияликларга ёрдам бера олмади.

Ҳозирда Эрнесто Вальвердега жуда катта босим ўтказишмоқда. Ҳа, “Аякс”нинг ёш ўйинчиси Френки де Йонг мураббийнинг ихтиёрига ўтди, аммо бунинг ўзи камлик қилади. Ана, оддий мисол, таркиби шундоқ ҳам кучли “Ювентус” кимларни оляпти, иккита, агар кўпроқ бўлмаса, тенг кучли таркибга ўйинчиси етарли “Манчестер Сити”чи? Шундай экан Испаниянинг амалдаги чемпиони ҳам бозорда хушёр бўлиши даркор. Бугун “Барселона”ни енгилмас жамоага айлантира оладиган кучли ўйинчилар ҳақида суҳбатлашамиз.

5. Маттейс де Лигт

Охирги икки ойда ОАВда у ёки бу топ клуб харид қилишни истаган футболчи сифатида Де Лигт исми энг кўп янгради десак, муболаға бўлмайди. Воқеалар ривожи шундай тус олгандики, эртага бўлмаса, индинга у “Барселона”га ўтгани эълон қилинадигандек эди. Аммо ҳамон жимлик.

“Аякс” ички чемпионатда ва Голландия Кубогини қўлга киритишида, ҳамда ЕЧЛ ярим финалига чиқишида Голландияда “йил ўйинчиси” бўлган де Лигтнинг меҳнати катта.

Бугунги кунда эса ҳимоячини бир нечта гранд жамоалар, жумладан ПСЖ, “Ювентус”, “Бавария”, “Манчестер Юнайтед”… ва ҳаттоки “Реал” ҳам ёш иқтидор трансферига қизиқиш билдирди.

19 ёшли футболчи ёш бўлишига қарамай, шу қадар хотиржам ўйнамоқдаки ва етакчилик ҳислатларини яққол намоён қилмоқда. У жуда яхши сакрай олади ва аниқ паслар етказиб беради. Айнан у каталонлар учун энг муқобил вариантлардан биридир. Лекин охирги кунларда футболчи Туринга йўл олиши ҳақида гаплар авжига чиқмоқда. 

4. Хуниор Фирпо

“Бетис”нинг 23 ёшли футболчиси Хуниор Фирпо Европанинг энг кўзга кўринган ёш чап қанот ҳимоячиларидан бири саналади. Келиб чиқиши доминиканлик испан футболчиси ўтган мавсум ажойиб кўрсаткич қайд этди. Шу сабабли, “Барселона” 30 ёшни қаршилашга улгурган Жорди Альбанинг ўрнига кучли ўйинчи топиш ҳақида ўйлаб кўришининг вақти келди.

Фирпонинг биргина "Барселона" устидан қозонилган ғалаба (4:3)даги улушини айтинг. У ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам зўр ўйнайди. У асосий таркибда тушган 22 ўйинда 3та гол урди ва 4та голли пас беришга муваффақ бўлди ҳамда кўплаб голли вазиятлар яратиб берди.

3. Виллиан

Виллиан – Европа футболидаги энг стабил ярим ҳимоячилардан бири саналади. Бошқалардан фарқли ўлароқ, у умидли ёш футболчи эмас, балки тайёр, натижа бера оладиган ўйинчилар сирасига киради. Малком жамоада ҳамон ўз ўрини топа олмай турган бир пайтда, “Барселона”га яна бир ўйинчи жуда зарур.

Тўғри, бразилиялик 30га кирган, аммо у юқори даражада ўйнашда давом этмоқда ва тезлиги ҳам, техникаси ҳам сустлашгани йўқ. “Камп Ноу” юлдузи бўлиш учун Виллианда барчаси мавжуд.

2. Антуан Гризманн

Гризманн “Атлетико”ни тарк этишини маълум қилганидан сўнг, “Барселона” французнинг янги жамоаси бўлади деб ишонч билан гапиришган эди. Жаҳон чемпиони узоқ йиллардан буён ажойиб ўйин кўрсатиб, кўпчиликнинг эътибор марказида бўлиб келмоқда.

Форвард, деярли барча позицияда бирдек фойда келтира олади. Гризманн “Барселона”да ўзини уйидагидек ҳис қилиши аниқ. Дембеле ва Коутиньо Испанияда ўзини етарлича кўрсата олмади. Шунинг учун, жамоага ўзини дарҳол намоён қила оладиган ҳақиқий юлдуз керак.

1. Кристиан Эриксен

Дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири бир неча йилдан буён “Тоттенхэм”да фаолият юритиб келмоқда. Мавсум сўнгида Эриксен “шпорлар” сафидан кетишини маълум қилди: “Менимча, янгилик қилиш, янги нарсаларни синаб кўриш вақти келди”.

Даниялик 2013 йилдан буён Лондонда юқори даражадаги стабил ўйин намойиш этиб келмоқда. У креатив, ишончли ва стандартларда жуда фойдали ўйинчилардан бири. Унинг ўртача кўрсаткичи –  2,5 ҳал қилувчи тўп ошириш ёки зарба. “Барса” Эриксен билан янада кучайиши турган гап. Аммо аввалроқ даниялик Мадриддан уй қидираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Ҳар ҳолда футболчи "Барселона" машғулотларига Мадриддан қатнамаса керак!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +23   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика