"Барселона"га "Севилья" футболчиси керак

Mirjalol Normatov
3 авг 2018, 22:10
"Севилья" ярим ҳимоячиси Эвер Банега "Барселона"га ўтиши мумкин.

Бунгача Каталония жамоаси "Гремио"дан Артур ва "Бордо"дан Малкомни ўз сафига қўшиб олганди. Энди эса "Бавария"дан Артуро Видални трансфер қилишни исташмоқда. Ундан ташқари "кўк-анорранглилар" "Севилья" ярим ҳимоячиси билан ҳам музокараларни давом эттирмоқда.

Айни дамда Эрик Абидаль Банега билан музокаралар олиб бормоқда. "Mundo Deportivo" хабарига кўра, томонлар келишувга эришиш арафасида.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo