

RAC1 хабарига кўра, "шаҳарликлар" Рабьонинг ўйинларини анча вақтдан буён кузатиб бормоқда. Пеп Гвардиола раҳбариятга францияликни трансфер қилинишини талаб қилмоқда.
Рабьонинг трансфери кейинги йили ёзда ўз якунига етади. Унинг хизматларига "Барселона" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Аммо ПСЖ футболчини сақлаб қолишга интилмоқда.



