

Бразилия терма жамоаси футболчисининг Каталония клубидаги келажаги сўроқ остида. Олдинроқ, у ПСЖ билан келишувга эришгани эълон қилинган эди. Испан гранди ҳозир футболчидан ҳавотирда.
Клубнинг кейинги трансфер операциялари Неймарга боғлиқ: Агар футболчи кўк-анорранглилар сафини тарк этмаса, "Барселона" ярим ҳимоячи ва марказий ҳимоячи харид қилишга уринади. Агар Неймар кетса, режалар ўзгариши тайин.



