"Барселона"да 7-рақам Коутиньога бўшайдими? Турк клуби Туран борасида музокара бошлади

Tolibjon Qosimov
9 янв 2018, 21:28
"Барселона" ярим ҳимоячиси Арда Туран "Истанбул"га ўтиши мумкин.

Бу ҳақда турк клуби президенти Мустафа Сарал айтиб ўтди.

"Мен Испанияда бўлдим ва Арда билан гаплашдим. Унинг фикрини билмоқчи бўлдим ва у "Истанбул"га ўтишдан мамнун бўлади.

Биз музокаралар олиб бормоқдамиз. Ҳозирча кўплаб саволларда муросага эриша олмадик, лекин музокараларимиз яхши йўлга тушади деб умид қиламан", - деди "Истанбул" президенти.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: as.com