"Барселона" "Ювентус" футболчисини сотиб олишни истамоқда

Mirjalol Normatov
12 апр 2020, 00:33
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Федерико Бернардески Каталония клубига керак.

"Diario Sport" хабарига кўра, "Барселона" 26 ёшли вингерга бўлган қизиқишларни янгилаган. Ўтган ёзда "кўк-анорранглилар" Бернардескини Иван Ракитичга алмашмоқчи бўлганди. Бироқ трансфер ишлари ўхшамай қолганди.

Ушбу мавсумда Бернардески "Ювентус" таркибида 18 ўйинда қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Diario Sport