

Бу ҳақда "Relevo" хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Каталония клуби нидерландиялик футболчи билан хайрлашишга тайёр. "Барселона" ярим ҳимоячи учун 60-70 миллион евро олишига ишонмоқда. Қайд этилишича, де Йонгнинг ўзи "кўк-анорранглилар" сафида қолишни истайди.
Де Йонгнинг "Барселона" билан амалдаги битими 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.



