

Каталонияликлар 2025 йилнинг ёзида "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан шартнома тузишни мақсад қилган.
Холанд 2022 йилдан бери "Ман Сити" сафида ҳаракат қилмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланади. Футболчининг трансфер нархи 200 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий мавсум норвегиялик ҳужумчи 9 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди.



