"Барселона" ёзда Алаба билан шартнома имзоламоқчи, аммо трансферга унинг маоши тўсқинлик қилиши мумкин

Alisher
7 янв 2021, 18:47
"Барселона" "Бавария" ҳимоячиси Давид Алабани нишонга олди.

Каталонияликлар 27 ёшли австриялик футболчини 31 ёшли Жорди Альбага ўринбосар сифатида кўришмоқда, аммо унинг трансферига маош ҳалал бериши мумкин.

У мюнхенликлар таркибидаги энг катта маош олувчи футболчилардан бири саналади, аммо "кўк-анорранглилар" ҳозирги шароитда бундай пулни тўлай олишмайди.

Алаба "Барселона"га ўтишга рози бўлган. Футболчи жорий мавсум Германия Бундеслигаси доирасидаги 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›