UZ

"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи Янгиликлар

"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи

Каталонияликлар Марк Касадо билан музокараларни бошлашди.

"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадо билан битимни узайтириш ниятида, дея хабар берди Фабрицио Романо.



Хабарларга кўра, "кўк-анорранглилар" аллақачон 20 ёшли Касадо билан музокаралар олиб бормоқда. Гап 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома ҳақида кетмоқда.

Касадо ушбу мавсум "Барселона" асосий таркибида 19 та ўйинда қатнашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика