

Mundo Deportivo хабарига кўра, яқин вақтларда "Барселона" Англия жамоаси билан музокараларни бошлаши мумкин. Каталонияликлар ҳозирда чап қанот ҳимоячиси Жорди Альбага ўринбосар қидирмоқда. Моренонинг захирага ўтириб қолгани ва унинг шартномаси яқин ёзда якунланишини ҳисобга олсак, футболчи текинга "Барселона"га ўтиши мумкин.
Ёки футболчи қишда 5 млн евро эвазига трансфер қилиниши ҳам мумкин. 26 ёшли Морено 2014 йилда 18 млн евро эвазига "Севилья"дан "Ливерпуль"га ўтганди.



