"Барселона" январь ойидан бери илк маротаба ютқазди

Aziz Tukhtamuradov
15 апр 2022, 08:28
"Барселона"нинг 15 та ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунланди.

Каталонияликлар Европа лигасининг чорак финалида "Камп Ноу"да кечган ўйинда "Айнтрахт"га 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйишди. 

Бунгача Хави жамоаси сўнгги марта 20 январь куни Испания Кубоги доирасидаги ўйинда "Атлетик"ка 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ўшандан сўнг "Барса" ўйинларда 11 та ғалаба ва 4 та дуранг қайд этди. 

Энди "Барселона" навбатдаги ўйинини Ла лига доирасида 18 апрель куни "Кадис"га қарши ўтказади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›