"Барселона" "янги Роналду"ни харид қилади

31 янв 2020, 01:18
Каталониянинг "Барселона" клуби "Брага" ҳужумчиси Франсишку Тринкаунинг трансфери устида ишлаётгани ҳақида хабар бергандик.

"Барса" 20 ёшли форвард учун 31 миллион евро таклиф қилди. "A Bola" хабарига кўра, "Брага" бу таклифни қабул қилади.

Тринкаунинг трансфери португал клуби тарихидаги рекорд сотувга айланади. Тузилажак шартнома шартларига кўра, футболчи мавсумнинг қолган қисмини "Брага"да ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: A Bola

Сўнгги янгиликлар

Барча ›