

Аслида каталонияликлар футболчини ўтган ёзда трансфер қилмоқчи бўлганди. Аммо коронавирус пандемияси сабабли молиявий ҳолат жар ёқасига келиб қолганидан сўнг, "Барса" катта трансферлардан воз кечганди. Айни дамда клуб Дортмунднинг "Боруссия"си ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан шартнома имзолаш ҳаракатида. Агарда норвегияликнинг трансфер ишлари ўхшамаса, "Барселона" Лаутаро Мартинесга эътибор қаратади.
Лаутаронинг "Интер" билан шартномаси 2023 йил якунига етади. Ҳозирда футболчининг келажаги борасида бирор тузукроқ маълумотлар ҳам пайдо бўлмаяпти. Олдинроқ клуб президенти Стивен Чжан форвард сотилмаслигини айтиб ўтганди.
Ушбу мавсумда Лаутаро "Интер" таркибида барча турнирларда 37 ўйинда 16 гол ва 9 ассист қайд этди.



