“Барселона” Виллианга бошқа қизиқмайди
03 мар 2020 00:48
Янгиликлар
“Барселона” Виллианга бошқа қизиқмайди
“Челси” ярим ҳимоячиси Виллиан энди “Барселона”га керак эмас.
Mundo Deportivo хабарига кўра, каталония клуби бразилиялик футболчини трансфер қилиш ниятидан қайтган. Чунки ёзда футболчи 32 ёшга тўлади. “Барселона” 2019 йилнинг ёзида футболчини ўз сафига қўшиб олиш ниятида эди, аммо трансфер суммаси борасида испанлар “Челси” билан келиша олишмаганди.
Эслатиб ўтамиз, Виллиан “Челси” билан амалдаги шартомасини узайтириши борасида ҳали бир тўхтамга келгани йўқ. Футболчининг лондонликлар билан шартномаси 2020 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Клуб унга икки йиллик шартнома таклиф қилди, аммо бразилиялик футболчи уч йиллик келишувга эришмоқчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар