"Барселона" "Валенсия" хавбеки учун 35 миллион евро сарфлашга тайёр

Alisher
6 мар 2020, 12:44
"Барселона" "Валенсия" ярим ҳимоячиси Ферран Торресга қизиқиш билдирмоқда.

Хабарларга кўра, "кўк-анорранглилар" 20 ёшли футболчи билан ёзда шартнома имзоламоқчи.

"Барселона" Торресни 35 миллион евро эвазига ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Бундан ташқари, хавбекнинг товон пули 100 миллион еврони ташкил этади.

Ферран жорий мавсум барча мусобақаларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 6та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›