

Каталония клуби вакили мезбонлар ярим ҳимоячиси Танги Н'Домбелени кузатди.
Н'Домбеле 2017 йил "Амьен"дан "Лион"га ўтган эди. У айни дамда жамоанинг асосий таркиб футболчиси ва Франция терма жамоасидан чақирув олди.
21 ёшли футболчи жорий мавсум Лига 1нинг 13та учрашувида майдонга тушди.
Н'Домбеле ва "Лион" ўртасидаги битим 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Франция клуби ярим ҳимоячи билан камида 60 млн евро эвазига хайрлашишга тайёр.



