"Барселона" ва "Реал" Майамида ўйин ўтказиши мумкин
Narzulla Saydullayev
11 фев 2017, 12:17
"Барселона" ва "Реал" клубларига Майами шаҳридаги "Хард Рок" стадиони очилишида иштирок этиш таклиф қилинди.
Ўйин ёзда Халқаро чемпионлар кубоги доирасида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ташкилотчилар "Барселона" - "Реал" учрашувидан катта футбол байрами ташкил қилишмоқчи. Унда шоу ва концерт ҳам бўлади.