UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  1 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  1 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  2 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  6 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  15 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6

ЛаЛига. Месси супер гол урган кечада "Барселона" йирик ғалабага эришди Янгиликлар

ЛаЛига. Месси супер гол урган кечада "Барселона" йирик ғалабага эришди

ЛаЛиганинг 26-туридан ўрин олган "Барселона" ҳамда "Уэска" жамоаларининг ўйини якунига етди.

Барселона

Лионель Месси - 13', Антуан Гризманн - 35', Оскар Мингеса - 53', Лионель Месси - 90'

Примера Дивизион . 27-тур

16/03/2021, 00:00

1
:
4
Тугади

Уэска

Рафа Мир - 45'

Стадион: Camp Nou, 0 томошабин

Бош ҳакам: Adrian Cordero

45'
90'
13'  Лионель Месси
13'  Серхио Бускетс
35'  Антуан Гризманн
35'  Педри
53'  Оскар Мингеса
53'  Лионель Месси
63'  Френки де Йонг (Рональд Араухо)
69'  Сержиньо Дест (Илайш Мориба)
69'  Антуан Гризманн (Франсишку Тринкан)
85'  Усман Дембеле (Мартин Брейтуэйт)
85'  Педри (Рикард Пуч)
90'  Лионель Месси
90'  Франсишку Тринкан
45'  Рафа Мир
48'  Даниэль Эскриче
60'  Даниэль Эскриче (Серхио Гомес)
60'  Идрисса Думбия (Хайме Сеоан)
60'  Пабло Инсуа
78'  Дэвид Феррейро (Хавьер Онтиверос)
78'  Пабло Маффео (Педро Муньос Лопес)
78'  Пабло Инсуа (Денис Вавро)


"Барселона" – "Уэска" 4:1

"Камп Ноу"

Голлар: 1:0 – 13 Месси, 2:0 – 35 Гризманн, 2:1 – 45, пенальти Рафа Мир, 3:1 – 53 Мингеса, 4:1 – 90 Месси.

"Барселона" – тер Стеген, Альба, Мингеса, Лангле, Дест (Мориба, 69), Бускетс, де Йонг (Араухо, 63), Педри (Пуч, 85), Дембеле (Брэйтуэйт, 85), Месси, Гризманн (Тринкау, 69).

"Уэска" – Альваро Фернандес, Галан, Инсуа (Вавро, 78), Сиовас, Маффео (Педро Лопес, 78), Думбия (Сеоане, 60), Микель Рико, Феррейро (Онтиверос, 78), Пулидо, Рафа Мир, Дани Эскриче (Серхио Гомес, 60).

Огоҳлантиришлар: Дани Эскриче (48), Инсуа (60).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. ГОООЛ! ЯНА МЕССИ! Лео бу сафар ҳам узоқ масофадан зарба беришга қарор қилди, бироқ бу зарбадан сўнг тўп дарвозанинг пастки бурчагидан жой олди.

85. Ўзгариш: Дембеле ва Педри ўрнига, Брэтуэйт ва Пуч майдонга тушишди.

82. Тринкаунинг ҳимоядаги хатосидан сўнг Рафа Мир тўпни эгаллаб олди ва тезда Тер Штеген қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагига зарба берди. Афсуски тўп бироз юқоридан ўтиб кетди.

71. Педрининг узатмасидан сўнг Лео рақиб дарвозабонини алдаб ўтди, аммо унинг ўткир бурчакдан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

69. Ўзгариш: Дест ўрнига Мориба, Гризманн ўрнига Тринкаулар ўйинга қўшилишди.

63. Ўзгариш: Де Йонг ўрнига Араухо майдонга тушди.

60. Инсуа майдон марказида Леони йиқитди ва ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

57. ЗАРБААА... Рафа Мирнинг калласи жойидами? У жамоадошининг ажойиб узатмасидан сўнг 1 метр масофадан дарвозани ишғол қила олмади. Рафа тўпга елкаси билан тегиб, тўп дарвоза устидан ўтишини таъминлади. Ҳой, жаноб, сиз "Барселона" эмас, "Уэска" футболчисисиз!

53. ГОООЛ! Мингеса "Барселона"нинг учинчи голига муаллифлик қилди. Леонинг қанотдан узатган тўпини Мингеса бош билан дарвозага жойлаб қўйди. 3:1.

51. Мессининг жарима зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегди.

50. Рафа Мир ўз жарима майдончаси яқинида Леони йиқитди ва "Уэска" дарвозаси олдида стандарт вазият юзага келди.

49. Эскриче Мингесага нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди.

46. Танаффус якунланди ва яна майдонга қайтамиз. Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС!

45+4. ГОООЛ! РАФА МИР! "Уэска" футболчиси ҳисобни қисқартирди!

45+2. Тер Штеген рақибга келаётган тўпга чиқишда рақибига тегиб кетди, аммо унга тўп ўтиб кетганидан сўнг тегди. Ҳаммасини ВАР ҳал қилса керак. ВАР офсайд йўқлигини кўрсатди, демак пенальти тепилади.

45+1. ПЕНАЛЬТИ! "Барселона" дарвозаси томон пенальти белгиланди.

42. НАВБАТДАГИ ТЎСИН! Бу сафар Де Йонгнинг тўпга тегинишидан сўнг тўп дарвозабон устидан ўтиб, тўсинга тегди ва майдонга қайтди. ДАҲШАТ!

39. ЗАРБААА... Нималар бўляпти! Мессининг узатмасидан сўнг Хорди Альба ўз қанотидан рақиб жарима майдончасига кирди ва тўпга кучли зарба берди. Зарбадан сўнг тўп узоқ бурчакдаги устун ва тўсинга тегиб, майдонга қайтди.

35. ГОООЛ! Энди Гризманн ҳудди Лео услубида зарба берди, бироқ тўп тўсинларга тегмади ва тўққизликка кириб кетди! Чиройли гол!31. Ўйин бироз тин олгандек, Каталония клуби тўпни ўзида сақлаб, рақибини озроқ югуртирмоқчи.

26. ЗАРБААА... "Уэска" ажойиб ҳужум уюштирди ва у аниқ зарба билан якун топди, аммо Тер Штегеннинг сейви туфайли ҳисоб ўзгармади.

20. Месси жароҳат олган кўринади, у ора-сирада узун пайпоқларини тушириб, рақиб бутсасининг тишлари шилиб юборган жойга қараб қўймоқда. Ҳақиқатдан ҳам, кадрда Леонинг оёғида бутса изларини кўриш мумкин.

13. ГОООЛ! ЛЕОДАН СУПЕР ГОЛ! Лионель Месси Бускетснинг узатмасини бир тегиниш билан ўзига тўғирлади ва бир рақибидан қутилди. Кейин эса дарвозага зарба берди ва тўп тўсин-ер-тўсинга тегиб голга айланди! ФАНТАСТИК ЗАРБА!
ГОЛНИ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗДАН КЎЧИРИБ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН!

12. "Барса"нинг франциялик дуэти - Гризманн ва Дембеленинг девор услубидаги ўйини муваффақиятсиз якун топди, рақиб ҳимоячиси уларнинг ҳаракатини "ўқиди".

10. Зарбааа... Сержиньо Дест рақиб жарима майдончасига кирмай чап оёғи билан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олишга уринди, бироқ "Уэска" посбони Фернандес тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

6. Кутилганидек "Барселона" тўпга эгалик қилиш бўйича устун ва аста-секинлик билан тики-така ўйини билан рақиб жарима майдончаси атрофига яқинлашиб боришмоқда.

2. Учрашувдаги дастлабки аниқ зарба "Уэска" футболчиси Рафа Мир томонидан берилди. Тер Штеген катта қийинчиликка учрамади ва тўпни эгаллаб олди.

1. Ўйин бошланди.

- Баҳс олдидан Лео Мессига ЛаЛиганинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси соврини топширилди.

- Лионель Месси бугун "Барселона" сафида ўзининг Каталония клуби сафидаги 767-ўйинини ўтказади ва бу кўрсаткич бўйича рекордчи ҳисобланган Хавига етиб олади. Каталония клуби ушбу воқеа муносабати билан ажойиб баннерни намойиш этди.


Барселона – Уэска

"Камп Ноу"

Барселона – тер Стеген, Альба, Мингеса, Лангле, Дест, Бускетс, де Йонг, Педри, Дембеле, Месси, Гризманн.

Уэска – Альваро Фернандес, Галан, Инсуа, Сиовас, Маффео, Думбия, Микель Рико, Феррейро, Пулидо, Рафа Мир, Дани Эскриче.

Барселона

Лионель Месси - 13', Антуан Гризманн - 35', Оскар Мингеса - 53', Лионель Месси - 90'

Примера Дивизион . 27-тур

16/03/2021, 00:00

1
:
4
Тугади

Уэска

Рафа Мир - 45'

Стадион: Camp Nou, 0 томошабин

Бош ҳакам: Adrian Cordero

45'
90'
13'  Лионель Месси
13'  Серхио Бускетс
35'  Антуан Гризманн
35'  Педри
53'  Оскар Мингеса
53'  Лионель Месси
63'  Френки де Йонг (Рональд Араухо)
69'  Сержиньо Дест (Илайш Мориба)
69'  Антуан Гризманн (Франсишку Тринкан)
85'  Усман Дембеле (Мартин Брейтуэйт)
85'  Педри (Рикард Пуч)
90'  Лионель Месси
90'  Франсишку Тринкан
45'  Рафа Мир
48'  Даниэль Эскриче
60'  Даниэль Эскриче (Серхио Гомес)
60'  Идрисса Думбия (Хайме Сеоан)
60'  Пабло Инсуа
78'  Дэвид Феррейро (Хавьер Онтиверос)
78'  Пабло Маффео (Педро Муньос Лопес)
78'  Пабло Инсуа (Денис Вавро)

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика