«Барселона» Тураннинг ўрнига Ди Марияни сотиб олмоқчи

Narzulla Saydullayev
5 июн 2017, 09:02
ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария ҳамон «Барселона» қизиқишлари доирасида.

Каталонияликлар аргентиналик футболчини «Арсенал»га ўтишга яқин турган Арда Турананинг ўрнига олиб келишмоқчи.

Бундан ташқари, «Барселона» Ди Марияни мавсум давомида 50-60та ўйин ўтказа олмаётган Андрес Иньестанинг ўрнида фойдаланиши мумкин.

Ди Мария «Камп Ноу»да терма жамоадаги дўстлари Лионель Месси ва Хавьер Маскерано билан бирга ўйнаши мумкин.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivо