UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  1 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  1 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  6 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  25 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0

“Барселона” триоси Каталония дербисини ўтказиб юбориши мумкин Янгиликлар

“Барселона” триоси Каталония дербисини ўтказиб юбориши мумкин

Football Espana’​нинг хабар қилишича, “Барселона” бўлажак Каталония дербисида жиддий йўқотишларга дуч келиши мумкин.

“Кўканорранглилар”нинг асосий ҳужумчилари турли сабабларга кўра, ЛаЛиганинг 29-тур “Эспаньол”га қарши баҳсни ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Жумладан, Луис Суарез “Бетис” билан учрашувда (4:1) оёғи лат егани боис 10-15 кун даволанади. Усмон Дембеле эса ЕЧЛнинг “Лион”га қарши жавоб баҳсида (5:1) оёғининг сон қисмидан орттириб олган оғриғи туфайли дербида қатнаша олмаслиги мумкин. Шунингдек, клуб сардори Лионель Месси Аргентина терма жамоаси билан Венесуэлага қарши ўтказган ўртоқлик ўйинида (1:3) жароҳат олган. Мессининг қачон тикланиши эса ҳозирча аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Эспаньол” ўртасидаги тўқнашув 30-март куни, Тошкент вақти билан 20:15да бошланади.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика