"Барселона" тасдиқлади

Mirjalol Normatov
29 июн 2020, 20:35
"Барселона" ярим ҳимоячиси Артур фаолиятини Италияда давом эттиради.

Каталония клуби бразилиялик футболчи борасида "Ювентус" билан келишув борлигини расман маълум қилди. Туринликлар футболчи учун 72 миллион тўлайди ва шунингдек, 10 млн евро бонуслар сифатида ваъда қилинган.

Артур ушбу мавсумни "Барселона" таркибида якунлайди. Ҳозирча ЕЧЛ борасида бир қарорга келинмаган.

Олдинроқ футболчи "Ювентус" билан 5 йиллик шартнома имзолаши, шунингдек, Миралем Пьянич "Барселона"га ўтиши ҳақида маълумот бергандик.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›