"Барселона" тарихидаги энг қиммат 5та трансфер
27 июл 2019 23:30
Янгиликлар
"Барселона" тарихидаги энг қиммат 5та трансфер
Академия футболчилари билан жамоани кучайтирадиган "Барселона"ни эслайдиганлар учун бу ҳайратланарли ҳолат. Месси, Хави, Вальдес, Пуйоль, Иньеста ва Пике Ла Масияда футбол сирларини ўрганишган.
Аммо ҳозир бошқа давр ва "Манчестер Сити", "Реал" ва ПСЖ кабилардан ортда қолмаслик учун катта харажатларга қўл уриш керак. Тарихдаги энг қиммат футболчиларнинг уч нафари Каталония клуби сафида тўп тепган.
5. Френки де Йонг: "Аякс" - "Барселона", 75 млн. евро (2019)
2018/19 мавсумда "Аякс"даги ўйини билан ўзини кўрсатган Френки де Йонг тезда "Барселона"дан таклиф олди. Трансфер нархи - 75 млн. евро.
22 ёшли голландиялик ҳайратланарли даражада иқтидорли. Футболчи "Барселона" услубида ҳаракат қилиши Каталония клуби диққатини тортди. Агар у шундай ўйнашда давом этса, "Камп Ноу" ишқибозларининг севимли футболчисига айланади.
4. Луис Суарес: "Ливерпуль" - "Барселона", 75 млн. евро (2014)
Луис Суарес - дунёнинг энг яхши форвардларидан бири ҳисобланади ва 75 млн. евро эвазига "Барселона"га ўтганидан кейин фақат кучли ўйин намойиш этмоқда.
Хатто тўрт ойлик дисквалификацияга қарамасдан Суарес тез кўникишга муваффақ бўлди ва биринчи мавсумидаёқ 25та гол урди.
32 ёшли уругвайлик кейинги мавсумда 40 марта рақиб дарвозаларини ишғол қилди ва ЛаЛига "Олтин бутса"сини қўлга киритди. 2009 йилдан бери фақат у, Криштиану Роналду ва Лионель Месси фақат бу мукофотни қўлга киритишди.
У ҳозиргача "Барселона" сафида 247та баҳсда 177та гол урди. Суарес жамоа тарихидаги энг яхши бешинчи тўпурарга айланди.
3. Усмон Дембеле: "Боруссия" Дортмунд - "Барселона", 97 млн. фунт (2017)
Неймар рекорд маблағ эвазига "Барселона"дан ПСЖга ўтганидан сўнг бразилияликка ўринбосар топиш керак эди. Месси ва Суареснинг янги ёрдамчиси ролига Дортмунднинг "Боруссия"сидан Усмон Дембелени олишди. Франциялик 97 млн. фунтга тушди.
Трансфер таваккалга асосланган эди, чунки Дембеле фақат битта мавсумда ўзини кўрсатган эди. Аммо Каталония клуби раҳбарияти ёшларга берилган ишонч бу сафар ҳам ўз фойдасини кўрсатишига ишонди.
Афсуски ҳаммаси жароҳат, интизомдаги муаммо билан бошланди.
Дембеленинг иқтидорига ҳеч ким шубҳа қилаётгани йўқ, аммо унинг "Барселона"даги келажаги сўроқ остида. У жамоанинг муҳим футболчисига айланиши ёки ўзига бошқа клуб қидириши мумкин.
2. Антуан Гризманн: "Атлетико" - "Барселона", 108 млн. фунт
Икки йиллик сериал якунига етди ва ниҳоят Гризманн "Барселона"да. Антуан барибир ўз "уйи"ни тарк этди ва рақиб жамоа футболчисига айланди. "Атлетико" эса бу трансфердан 108 млн. фунт ёки 120 млн. евро ишлаб олди.
Дембеледан фарқли ўлароқ, жаҳон чемпионининг барқарор ўйинига ҳеч ким шубҳа билан қарамайди. Гризманн беш йил давомида "матрасчилар" сафида ажойиб ўйин кўрсатди, Европа лигаси ғолибига айланди, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.
"Камп Ноу"дагилар Гризманн трансферидан мамнун. Кўникишга бироз вақт кетади: У янги жамоадошлари ва кўк-анорранглилар услубига мослашиши керак.
1. Филиппе Коутиньо: "Ливерпуль" - "Барселона", 145 млн. евро
"Барселона"нинг энг қиммат, дунё футболи тарихидаги энг кўп пул сарфланган учинчи харид "Ливерпуль"дан 145 млн. еврога харид қилинган Филиппе Коутиньо бўлади.
Бу ҳам узоқ давом этган сериаллардан бири бўлиб, у мухлислар жуда зериктирган эди. Натижада ҳамма хурсанд бўлди, чунки кўпчилик бразилияликни янги Андреас Иньеста бўлишига ишонишганди.
Бироқ мавсумолди йиғинлардаги ёрқин ўйиндан сўнг оғир 2018/19 мавсум келди. Коутиньо барқарорликни йўқотиб қўйди. 45та учрашувда 5та гол - кутилган натижа эмас.
18 ой ўтди, кўпчилик эса Коутиньо Каталония клубида узоқ ушланиб қолмаслигига ишонмоқда. Унга қизиқаётганлар орасида ПСЖ мавжуд.
Фикрлар