UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  0 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  9 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  3 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  10 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  12 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  6

"Барселона" тарихидаги энг кучли 6 ҳимоячи Янгиликлар

"Барселона" тарихидаги энг кучли 6 ҳимоячи

Теглар :  Барселона
"Барселона" - футбол тарихидаги энг кучли жамоалардан бири. Бу клубда ҳар доим энг кучли футболчилар ўйнашган ва улар индивидуал совринларга эга чиқишган.

Бирор мураббий қайсидир жамоани ўз қўлига оладиган бўлса, илк навбатда ҳимоя чизиғи ҳақида бош қотиради, кескин трансферлар амалга оширади. Баъзида муаммолар йўқотилади, бироқ айрим паллаларда ҳимоя чизиғи кучаймайди.

"Барселона" эса ҳар доим ўз ҳимоя чизиғи билан мақтана олган ва ҳар вақтда, ҳар даврда энг кучли ҳимоячилар тўп тепганлиги айни ҳақиқат.

6. МИГЭЛЬ БЕРНАРДО

Мигэль Бернардо юқори жисмоний кучга эга бўлган футболчилардан бири бўлган. Уни Тарзан деб аташган. Мигэль "Барса" таркибида 20 йил профессионал фаолиятини ўтказди ва машҳурликка эришди. Жамоа таркибида 549 учрашувда майдонга тушди.

Ўзининг шонли фаолияти давомида у ЛаЛига, УЕФА Кубоги эгалари Кубоги, ЛаЛига кубоги ҳамда Испания суперкубоги каби совринларни қўлга киритган. 1978 ва 1985 йилларда Испаниянинг энг яхши футболчиси бўлган.

У орқа чизиқда ишончли ва ажойиб ўйин намойиш этарди. Унга тажовузкор футболчилар ҳам "даъво" топа олмади. Ўз вақтида у нафақат "Барса"нинг, бутун дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлган.

5. ДАНИ АЛВЕС

Дани Алвес Бразилиянинг энг яхши ҳимоячиларидан бири ва энг кўп совринни қўлга киритган футболчи. Шунингдек, "Барселона"нинг ҳам энг яхшиларидан бири бўлди. У "Барса"нинг олтин давридан олтин кашфиётга айланди.

У "Севилья"даги 6 йиллик ажойиб фаолиятидан кейин, Каталония клубига кўчиб ўтди ва жамоанинг энг муҳим футболчисига айбланди.

У жуда кўп бора ҳужумга ўтса ҳам, ҳимояга қайтишга улгуради. Жамоанинг урадиган голларида ўз ҳиссасини қўшарди, шунингдек, олдинроқда рақиб ҳужумини қайтаришни ҳам уддалайди.

Алвес "Барселона" таркибида 293 учрашувда қатнашиб, 20 гол урган ва 74 бора ассистентлик қилган.

4. РАФА МАРКЕС

Мексика миллий терма жамоасининг собиқ сардори "Барселона"нинг муҳим футболчиларидан бири бўлган. Жонатан дос Сантос билан биргаликда Каталония клубининг муваффақиятларига ўз ҳиссасини қўшди.

У Рональд Куманга ўхшаган энг яхши ҳимоячилардан бири бўлди. Маркесни Рональд каби қадрлашди ва ўз вақтида дунёнинг энг яхши ҳимоячиси деб аташди.

Маркес рақибдан тўпни тоза олиб қўя оларди ва жарима зарбаларини тепишда анчагина маҳоратли бўлганди. У "Барселона" таркибида 7 йил ҳаракат қилди ва 163 учрашувда майдонга тушди.

Рафа айни дамда Мексиканинг "Атлас" жамоаси таркибида фаолиятини олиб бормоқда.

3. РОНАЛЬД КУМАН

Ўз вақтида Кумансиз "Барселона"ни тасаввур қилиб бўлмасди.

Аввалига у "Аякс", кейин ПСВ ва "Барселона"нинг афсонаси бўлди ва шу тариқа фаолиятини якунлади.

Рональд футболчилигида барча турнирларда умумий 647 учрашувда майдонга тушди ва 225 гол киритди. Айни дамда барча ҳимоячилар унинг натижаларига ҳавас қиладилар. У жамоага иштиёқ бера оларди ва футболчини руҳлантирарди.

Куман жарима зарбаларини амалга ошириш бўйича эксперт бўлган. "Барса"даги 106 голининг катта қисмини жарима тўпларидан киритган. Шунингдек, узун паслар орқали жамоадошини рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқариб юбора оладиган қобилиятлари бўлган.

2. ХЕРАРД ПИКЕ

Пике "Барселона" академияси - "Ла Масия"нинг ёрқин вакилларидан бири. Узоқ йиллар давомида "кўк-анорранглилар"нинг шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ҳамда ҳар бир ғалаба ва совринларда ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Бир неча мавсумда у афсонавий Карлес Пуйоль билан биргаликда "Барселона"нинг марказий ҳимоя тандемини ҳосил қилди ва жамоанинг гигант даражага етиши учун жонини бериб ҳаракат қилди.

Пике "Барселона"да 2008 йилдан буён ҳаракат қилмоқда ва 274 ўйинда 23 гол киритди.

1. КАРЛЕС ПУЙОЛЬ

Пуйоль - "Барселона"нинг юраги, қалби, сардори бўлди. У ўзини, фаолиятини "Барселона"га бағишлади, фақатгина шу жамоада ўйнади.

Ҳақиқатдан ҳам, усиз "Барселона"ни тасаввур қилиб бўлмай қолганди. У фаолиятини якунлаганига узоқ муддат бўлмагани боис, футболнинг ашаддий мухлислари Пуйолнинг қандай салоҳиятга эга бўлганини билишади.

Узунсочли каталониялик "Барселона"нинг шонли ғалабаларида ҳам, аламли мағлубиятларида ҳам бирга бўлди ва шу жамоада фаолиятини якунлади. Ҳақиқий афсона!

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика