"Барселона" Суаресга ўринбосар топди

Alisher
19 ноя 2019, 15:05
"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш учун изланишлар олиб бормоқда.

Хабарларга кўра, каталонияликлар Загребнинг "Динамо" клуби ҳужумчиси Бруно Петковични кузатишмоқда.

25 ёшли хорватиялик форвард "Барселона"да Луис Суареснинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Петковичнинг трансфер нархи 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Ҳужумчи жорий мавсум 23та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 8та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca