

Каталония клуби спорт департаменти трансферни ташкил этиш борасида иш олиб бормоқда.
Эҳтимолий битимдаги асосий тўсиқ молиявий фейр-плей бўлиши мумкин.
Холанднинг "Боруссия" билан шартномасида товон пули 75 миллион евро этиб кўрсатилган. Шунингдек ҳужумчининг агенти Мино Райола 40 миллион евро комиссия ва унинг отаси Альф-Инге Холанд 20 миллион евро олмоқчи.
"Барселона" ўйинчи билан шартнома имзолаш жуда қийин бўлади деб ҳисобламоқда. Аммо, бунга қарамай, клуб бунга уриниб кўради.
Холанд жорий мавсум "Боруссия" таркибида 11та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 3та ассист қайд этди.



