

Ушбу учрашув бугун Тошкент вақти билан тунга 01:00да старт олади.
Каталония клуби сўнгги уч мавсумда ЛаЛиганинг 5-турида ғалаба қозона олмай келмоқда.
2014/15: "Малага" - "Барселона" 0:0
2015/16: "Сельта" - "Барселона" 4:1
2016/17: "Барселона" - "Атлетик" 1:1
Бу мавсумларда "Барселона"ни Луис Энрике бошқарган эди. Каталонияликларнинг янги устози Эрнесто Вальверде ушбу анъанани йўққа чиқара оладими?



