"Барселона" собиқ устози: "Бундай ҳолатлардан фақатгина "Реал" чиқиб кета олади"
10 апр 2025 20:24
Янгиликлар
"Барселона" собиқ устози: "Бундай ҳолатлардан фақатгина "Реал" чиқиб кета олади"
Маълумот учун, "канонирлар" ЕЧЛнинг 1/4 финали доирасидаги дастлабки ўйинда "Реал"ни 3:0 ҳисобида мағлуб қилди.
"Агарда бундай натижадан кейин вазиятдан чиқиб кета оладиган бир жамоа бўлса, бу фақатгина "Реал", бироқ ҳали ишланадиган жиҳатлар кўп. "Арсенал" ўша куни яхшироқ эди. "Арсенал" худди ПСЖ, "Барселона" ва "Ливерпуль" каби тўп билан ва тўпсиз жуда яхши ҳаракатлана олади.
"Реал" эса яхшироқ бўла олиши керак. Ўйинга қайтиш учун жамоада индивидуал сифатлар етарлича. Бироқ Артета шуни тушуниши ва билиши керакки, у ўз ўйин услубида доимо қола олиши лозим.
Бу ажойиб ўйинлар, улардан завқ олиш керак. Мен бундан завқ олганман. Менга "Барселона"нинг ўйинларини кўриш доимо ёқади, чунки у ер иккинчи уйимдек бўлиб қолган", - деди 2020/21 йилги мавсумда "Барселона" бош мураббийи сифатида ишлаган Куман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар