

Жавоб учрашувида Луис Энрике шогирдлари ПСЖни 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Агар Каталония клуби турнирнинг кейинги босқичига чиқса, Гаспар Барселона пляжларининг бирида Ўртаер денгизида чўмилишга ваъда берган эди.
"Сув совуқ экан. Айниқса биринчи тушганимда. Аммо ваъдани бажариш керак. Кавани гол урганида вазифани уддалаб бўлмас деб ўйладим. Бироқ футбол шундай" - дейди Гаспар.



