"Барселона" собиқ футболчисини ПСЖдан қайтармоқчи
12 апр 2022 16:35
Янгиликлар
"Барселона" собиқ футболчисини ПСЖдан қайтармоқчи
"Барселона" ПСЖ ярим ҳимоячиси Хави Симонсга қизиқиш билдирмоқда.
Каталония клуби парижликлар билан шартномаси жорий йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган 18 ёшли тарбияланувчисини ортга қайтармоқчи. Шу билан бирга ПСЖ нидерландияликни сақлаб қолмоқчи ва унга келишувни узайтиришни таклиф қилди.
Симонс 2021/22 йилги мавсум ПСЖ таркибида 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди. Transfermarkt ўйинчини 3 миллион еврога баҳоламоқда.
Симонс ПСЖга 2019 йилнинг июлида келган эди, бунга қадар у 9 йил "Барселона" академиясида шуғулланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар