"Барселона" собиқ футболчиси қамоққа олинди

Narzulla Saydullayev
12 окт 2017, 12:49
"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Фабио Рошембак Бразилияда қамоққа олинди.

Унга хўрозлар жангини ташкил этиш айби қўйилмоқда, бундай "жанглар" маҳаллий қонунга зид.

Махсус операция вақтида 57 нафар шахс ва 89 дона хўроз қўлга олинди. Бразилиялик футболчи бир неча марта қонунга зид ишларни амалга оширган.

Рошембак "Барселона"да 2001-2005 йилларда ўйнаган. Ўз фаолиятини 35 ёшли футболчи 2014 йилда тугатганди. У терма жамоа сафида 7та ўйин ўтказган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Football Espana

Сўнгги янгиликлар

Барча ›