

Футболчиларнинг фикрича, улар туфайли Луис Энрике жамоани тарк этиши ва янги мураббий тайинланиши аҳмоқлиқ. Маълумотларга кўра, "Барселона" сардорларининг ҳеч бири клуб раҳбарияти ёки мураббийи қарорларига таъсир ўтказишга ҳаракат қилмаган. Сўнгги пайтларда Месси, Суарес ва Неймар "Севилья" устози Хорхе Сампаоли билан шартнома тузишни талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Луис Энрикенинг "Барселона" билан шартномаси 2017 йилнинг ёзида якунига етади.



