

Статистикага кўра, каталонияликлар сўнгги бора 1922 йилда ушбу турнирнинг ҳал қилувчи учрашувида 5 гол урган экан. Ўшанда "Реал Юнион" 5:1 ҳисобида таслим этилган.
Финалда охирги марта 5 тўп фарқи билан ғалабага эришган жамоа - "Реал". 1980 йилги финалда "Кастилья" 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратилган.



