“Барселона” раҳбарияти Мессига янги шартнома таклиф қилди

Narzulla Saydullayev
14 апр 2014, 10:43
Испаниянинг “Барселона” клуби раҳбарияти ҳужумчи Лионель Мессига янги шартнома таклиф қилди, деб хабар бермоқда Marca нашри.
Нашр маълумотига кўра, ҳар икки томон ҳам ЖЧ-2014 бошлангунига қадар ўзаро янги шартнома бўйича келишиб олишни исташяпти.

Мессининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилда якунига етади. Аввалроқ, Мессининг “Барселона”дан 5 йиллик янги шартнома учун клубдан йилига 25 млн. евролик маош талаб қилаётгани айтилганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru