"Барселона" раҳбарияти ҳамда Коутиньо агенти ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Aslanov Jasurbek
23 апр 2019, 12:04
Бир неча кун олдин "Барселона" раҳбарияти ва Филиппе Коутиньо агенти ўртасида футболчининг келажагига оид учрашув ўтказилди.

Учрашувда Каталония клубидагилар Коутиньони сотмоқчи эмаслигини маълум қилишди.

Агар бразилияликнинг ўзи жамоани тарк этишни истаса фақат 100 млн. евролик таклиф эвазига клуб уни қўйиб юбориши мумкин.

Коутиньо жорий мавсум ЛаЛиганинг 31та учрашувида майдонга тушиб, 5та гол урди ва 2та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: GOL

Сўнгги янгиликлар

Барча ›