"Барселона" қишда 6 нафар футболчи билан хайрлашишни режалаштиряпти

16 ноя 2020, 19:16
"Барселона" футболчиларнинг маошини тўлаш борасида қийинчиликларга дуч келяпти.

Клуб қишки трансфер ойнасида бир нечта футболчини сотиш орқали молиявий аҳволини яхшилаб олишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Sport.es. Таъкидланишича, каталон клубини бир йўла 6 нафар ўйинчи тарк этиши мумкин. "Қора рўйхат"дан қуйидаги ўйинчилар ўрин олган: ҳимоячилар Хуниор Фирпо ва Самюэль Умтити, ярим ҳимоячилар Матеус Фернандес, Рики Пуч ва Карлес Аленья, ҳужумчи Мартин Брэйтуэйт.

Кассано: "Барса" нима учун Суаресни ҳайдади?" 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›