

Лапорта Лондоннинг "Арсенал" клубига испаниялик футболчи учун 22 миллион фунт таклиф қилишга тайёр.
25 ёшли ҳимоячи "кўк-анорранглилар" академияси тарбияланувчисидир. Бельерин "тўпчилар" сафига 2011 йилда ўтган эди. Унинг "қизиллар" билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.
Испаниялик футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.



