"Барселона" ўз футболчисини "Эвертон"га таклиф қилди

Mirjalol Normatov
17 апр 2020, 19:46
"Барселона" "Эвертон" билан ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньонинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.

"Express" хабарига кўра, "Барселона"дагилар ўзлари учун керак бўлмаётган футболчини "Эвертон"га пуллаш ниятида бўлиб турибди. Футболчи ижарага берилиши ёки 80  млн евро эвазига сотиб юборилиши мумкин.

Коутиньо ушбу мавсумни "Бавария" таркибида ижара асосида ўтказди. У 32 ўйинда 9 гол ва 8 ассистентлик қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express