"Барселона" ўз афсонаси учун "Камп Ноу"нинг ёнида ҳайкал қўймоқчи

Mirjalol Normatov
16 июн 2019, 11:27
"Барселона" раҳбарияти "Камп Ноу"нинг ёнида Йохан Кройфга атаб ҳайкал қуришни режалаштирмоқда.

Кройфф футболчи сифатида 1973-1978 йиллар давомида "Барселона"да ўйнаган ва 7 соврин қўлга киритган. 1988-1996 йиллар давомида эса мураббий сифатида "Барселона" билан 21 совринга эга чиққан.

Айнан у тики-така услубининг яратувчиси ҳисобланади. Кройф 2016 йили 68 ёшида оламдан ўтган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo